Ана холос: Иқболжон Холдаров мусобақани тарк этди

  • 3 апрель, 00:23
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 1 дан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Бугунги  кундан 4 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилиши режалаштирилган эди.

Ҳозиргина -70 кг да Иқболжон Холдаров ва Англия вакили Одел Камара жанги якунланди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда боксчимиз очколар эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Маълумот учун, олдинда бизни Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Юри Рейс (Бразилия) қарама-қаршилиги кутмоқда. Ушбу жанг тонгга яқин, тахминан, 03:00 да (Ўзбекистон вақти билан) старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!