Ана холос: Жастин Гэтжи ва Илия Топурия жанги Оқ Уйда ўтказилмаслиги мумкин

  • 26.02.2026 21:21
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Оқ Уйда америкалик Жастин Гэтжи ва енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия ўртасида жанг ташкил этилиши ҳақида миш-мишлар тарқалаётганди. Гарчи бу расман тасдиқланмаган бўлса-да, ҳақиқатга анча яқин эди.

Бироқ бугун испан журналисти Алваро Колменеро мазкур тўқнашув Оқ Уйда ўтмаслигини таъкидлади.

"Менимча, Трампнинг маслаҳатчилари Топуриянинг марказий баҳсда қатнашишини мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайди. Чунки Илия ҳозир жуда кучли ва у Жастинни нокаут учратиб қўйиши ҳам мумкин. Биласиз, промоушен учун мезбонлар вакили ғалаба қозонгани маъқул. Яна ҳам очиқроқ айтганда, гап Оқ Уйдаги турнирни АҚШ манфаатларига энг мос тарзда ташкил этиш ҳақида кетмоқда", - деди Колменеро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!