Ана холос! ЖЧ-2018 ўйинлари ўтган стадионга электр узатиш тўхтатилди
Ads

"Чемпионат" нашрининг ижтимоий тармоқлардаги хабарга асосланиб ёзишича, "Крилья Советов"нинг уй стадиони - "Сараа Арена"га элект  энергияси етказиш тўхтатилган. Бир сўз билан айтганда стадион чироқсиз қолган.

Бундай чора кўрилишининг боиси шундаки, стадион пудратчиси - "Қозон"нинг йил бошидан буён элект энергияси ҳақи учун тўлов қилмаганлигида. "Крилья Советов" - "Анжи" ўйини 1 сентябрда ўтиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоиз, "Самара Арена"да ЖЧ-2018 нинг 6 та ўйини бўлиб ўтган.