Ана холос! "Женоа" терма жамоамизнинг яна бир етакчисини Италияга олиб келмоқчи!
Италиянинг "Женоа" клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси Отабек Шукуровни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Sport Italia" нашри хабар берди.
А Серияга қайтган генуяликлар таркибни кучайтириш мақсадида ярим ҳимоячимизни қўлга киритишни режалаштирмоқда. Ушбу клубга айни дамда Альберто Жилардино бош мураббийлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Шукуров 2022 йилнинг 27 июлидан бери Туркия Суперлигасининг "Фотиҳ Карагюмрюк" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсум футболчимиз турк чемпионатининг 28 ўйинида биттадан гол ва ассистга муаллифлик қилган.
Фикрлар