Ана холос: Жошуа Ван Александр Пантожа билан реваншдан олдин жароҳат олганмиди?

  • 22.09.2026 19:08
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мьянмалик ММА устаси Жошуа Ван бразилиялик Александр Пантожага қарши тўқнашувга бир ой қолганида жиддий жароҳат олганини айтиб ўтди.

"Август ойида, ушбу баҳсга тайёргарлик кўраётганимда, ўнг елкамнинг бўғимини йиртиб олдим ва ҳатто спарринг қила олмадим. Фақат жангдан икки ҳафта олдин спаррингларга қайтишга муваффақ бўлдим, бутун лагерь давомида эса биз фақат кардио билан шуғулланганмиз. Энди уйга бориб, МРТ қилиб, текширувдан ўтишим керак. Умид қиламанки, менда жиддий ҳеч нарса йўқ", - дея UFC чемпионининг сўзларини келтирди "MMA Fighting" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ван "UFC 331" турнирида Пантожани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра енгиб, супер енгил вазндаги камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!