Ана холос! КХЛда энди француз ва инглиз клублари ҳам пайдо бўлиши мумкин
КХЛ вице-президенти Георгий Кобилянский лигада Ғарбий Европа клублари ҳам пайдо бўлиши мумкин эканлигини маълум қилди.
"Биз Парижда Франция Хоккей Федерацияси президенти билан учрашувдик. У бизнинг ғоямизни қўллаб-қувватлади ва нималарнидир жорий этмоқчи. Биз спорт вазирликлари даражасида музокара олиб бордик, аммо бизга яхши инвесторлар керак. Французлар «Берси» спорт саройида фақатгина 22-23 та ўйин ўтказа олишлари мумкин. Қолган ўйинларни эса Марсель ва Шамони шаҳрида ўтказиш лозим.
Лондон клуби борасидаги музокаралар эса сиёсий сабаблар сабаб тўхтаб турибди", - деди Кобилянский
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар