Ана холос: “Ливерпуль” юлдузини сотиш фикридан қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль” раҳбарияти нидерландиялик ҳужумкор футболчи Коди Гакпони бу ёзда сотмасликка қарор қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар футболчига муносиб ўринбосар топа олмагани  “Гакпони сотиш” режасидан воз кечишга сабаб бўлган.

Аввалроқ “Манчестер Сити” нидерландиялик футболчи учун 85 миллион фунт (тахминан 99 миллион евро) таклиф қилганди, бироқ “Ливерпуль” вазиятдан келиб чиқиб бу таклифни рад этган. Гакпонинг ўзи ҳам амалдаги жамоасида қолишга қарор қилган.

27 ёшли нидерландиялик футболчи 2023 йил январидан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади.

Transfermarkt маълумотига кўра, Гакпонинг бозордаги қиймати 60 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!