Ана холос: “Манчестер Сити” юлдузи ўзини трансферга қўйишни сўради

  • 13 Jul 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Альварес ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Tecno

El Chiringuito нашрининг ёзишича, 24 ёшли жаҳон чемпиони клубнинг шартномани узайтириш бўйича таклифини рад этиб, раҳбариятдан ўзини трансферга қўйишни сўраган.

Бундан ташқари, аргентиналик ҳужумчи трансфер суммасини белгилашда ортиқча сумма талаб қилинмаслигини истаяпти.

Хулиан Альварес “шаҳарликлар” сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётганига қарамай, кўпинча Эрлинг Холанд соясида қолиб кетяпти. Хусусан, якунланган мавсумда ҳужумчи 54 та учрашувда 19 та гол ва 13 та ассист муаллифи бўлди.

Трансферлар бўйича мутахассислар томонидан 90 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчига европанинг бир неча гранд клублари оғиз солмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!