Ана холос: “Манчестер Юнайтед” хўжайини Хавини танлади
“Барселона”дан истеъфога чиқарилган Хави Эрнандес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Sport.es сайтининг маълум қилишича, испаниялик мураббийга “Манчестер Юнайтед” оғиз солмоқда. Клуб хўжайинларидан сэр Жим Рэтклифф жамоани айнан Хавига топширишни истаяпти.
Ҳозирча, жамоа бош мураббий Эрик тен Хагнинг ишдан кетиши ҳақида эълон қилингани йўқ. Шу билан бирга нидерландиялик мутахассисга келаси мавсум жамоада ишлаши кафолатланмади ҳам.
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига номзодлар рўйхатига Маурисио Почеттино ва Гарет Саутгейт ҳам киритилган.
Фикрлар