Ана холос! Месси "Бетис"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади

"Барселона" форварди Лионель Месси бугун Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде айтиб ўтди.

“Биз Месси билан таваккал қилишни хоҳламаяпмиз. Биз бу борада шошилмаяпмиз. Унинг тўлиқ тайёр эканлигини билиш учун машғулотларда уни яхшилаб кўздан кечиришимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли аргентиналик футболчи жароҳат сабаб мавсумнинг илк турида “Атлетик”га (0:1) қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборган эди. Натижада, ўша учрашувда каталонияликлар мағлуб бўлишди.

Маълумот учун, “Барселона” – “Бетис” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!