Ана холос! Моуриньо дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланиш таклифини рад этди
Португалиялик мураббий Жозе Моуриньога “Ан-Наср”ни бошқариш таклифи билдирилган. AS нашри хабарига кўра, 60 ёшли мутахассисга икки мавсум учун 100 миллион евролик шартнома таклиф қилинган. Айтиш керакки, бу португалиялик мутахассисга дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланиш имконини беради.
Бироқ нашрнинг ёзишича, Моуриньо бор эътиборини "Рома"даги фаолиятига қаратгани ва клубда ишлашни давом эттириш ниятида эканини аниқ айтган.
Олдинроқ "Ан-Наср" Руди Гарсияни истеъфога чиқармоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Чунки жамоа юлдузи Криштиану Роналду ушбу мутахассиснинг ишидан норози. Унинг фикрича, "Ан-Наср" юқори савияда ўйнай олади ва совринлар учун кураша олади.
Фикрлар