Ана холос: Прокуратура Анчелоттини беш йилга қамашни талаб қиляпти

Испания давлат прокуратураси “Реал” бош мураббийи Карло Анчелоттига солиқ соҳасидаги иккита жинояти учун жазони оғирлаштириб, беш йилгача қамашни талаб қилмоқда.

El Mundo нашрининг ёзишича, прокуратура италиялик мутахассис имиж ҳуқуқидан келган даромадларни яширганликда айблаяпти. Анчелотти Британия Виргин оролларидаги компания орқали “Реал”дан имиж ҳуқуқи бўйича икки миллион евродан ортиқ пул олган.

Бундан ташқари, мазкур компания Анчелоттининг яна бир неча шартномалари бўйича пул кўчирган.

Айбловчилар бу фирибгарликлар Карло Анчелотти томонидан 2014-2015 йилларда амалга оширилганини исботлашга уриняпти.

Аввалроқ, Испания прокуратураси 64 ёшли машҳур мураббий учун тўрт йилу 9 ойлик қамоқ жазоси сўраган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал”ни Испания чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Карло Анчелотти 2013-2015 йиллар давомида ҳам мадридликларга устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!