Ана холос! Роналду футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар рамзий терма жамоасига киритилмади

Дунёга машҳур AS нашри футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.

Эътиборлиси, “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду ушбу таркибга киритилмади. Бироқ, "Барселона" форварди Лионель Месси энг зўрлар қаторида қайд этилди.

Дарвозабон: Лев Яшин (СССР)

Ҳимоячилар: Кафу (Бразилия), Бобби Мур (Англия), Франц Беккенбауэр (ФРГ), Паоло Мальдини (Италия)

Ярим ҳимоячилар: Йохан Круифф (Голландия), Зинедин Зидан (Франция), Диего Марадона (Аргентина), Альфредо ди Стефано (Аргентина/Колумбия/Испания)

Ҳужумчилар: Лионель Месси (Аргентина), Пеле (Бразилия).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!