Ана холос: Роналдуни ярим йиллик дисквалификация кутяпти
Португалия Футбол федерациясининг интизомий низомига кўра, терма жамоа билан боғлиқ мажбуриятларни ҳурматсиз сабабсиз бажармаган футболчиларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади, деб ёзади A Bola нашри.
Низомга мувофиқ, футболчи терма жамоага чақирилгандан сўнг ўзбошимчалик билан жамоа қароргоҳини тарк этса, ёки машғулот, ўйин ёки Португалия терма жамоаси ва мамлакат шарафини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирга келмаса, бу қоидабузарлик сифатида баҳоланади.
Бундай ҳолат учун мусобақалардан камида бир ой, кўпи билан олти ойгача четлатиш жазоси назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Данияга қарши ўйин олдидан терма жамоа қароргоҳини тарк этган эди. Ушбу баҳс Португалиянинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар