Ана холос! "Сити"нинг 5 нафар футболчиси "Челси"га қарши ўйинда иштирок этмайди
“Манчестер Сити”нинг нақд 5 нафар футболчиси 3 январь куни “Челси”га қарши бўладиган ўйинда иштирок эта олмайди. Кайл Уокер, Габриэль Жезус ва яна номи эълон қилинмаётган 3 та футболчи “аристократлар”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
“Ўйлашимча, Премер-лига ўйнамайдиган футболчилар номини айтишга имкон бермайди. Якшанба куни ҳамма нарсани билиб оласиз”, - деди “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола.
Бундан аввалроқ, АПЛ раҳбарияти “Сити” сафида коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани туфайли 28 декабрь кунги “Эвертон”га қарши баҳсни номаълум муддатга қолдирган эди.
Фикрлар