Ана холос!
Ads

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби президенти Фредерико Варандас жамоа уй аренаси ҳисобланган "Жозе Алваладе"га келажакда Криштиану Роналду номи берилиши мумкинлигини айтди.

“Бу саволни четга суриб қўймаймиз. Криштиану Роналду номи биз билан бевосита боғлиқ эканлигидан фахрланамиз. У ҳамиша жамоамиз рамзларидан бири бўлиб қолади.

Шубҳасиз, Криштиану – португалиялик энг зўр футболчи ва дунёнинг энг яхши спортчиларидан бири”, - дейди Варандас.

Маълумот учун, Роналду профессионал футболдаги дебют учрашувини айнан “Спортинг” сафида 2001 йилнинг 15 август куни ўтказган. Кейинчалик ушбу жамоада 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Maxmuda Max
13/10/2019 09:41
Бундан купрогига лойик!