Ана холос: Суперфутболчи “Реал”ни шокка туширди

Килиан Мбаппени қўлга киритган “Қироллик клуби” келаси ёзга яна бир катта трансферни режалаштираётган эди.

Мадридликлар Бундеслиганинг энг истеъдодли ҳужумкор футболиси Флориан Вирцни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган эди.

Sky Sport нашри журналисти  Флоран Плеттенбергнинг маълум қилишича,  “Реал” мутасаддилари “Байер”нинг 21 ёшли ўйинчиси билан ҳозирдан келишиб олиш мақсадида унга дастлабки шартномани тақдим қилди.

Бироқ, Вирц нафақат мадридликларнинг таклифини рад этди, балки улар билан оғзаки келишувга ҳам кўнмади.

“Байер” юлдузига “Бавария”, “Барселона”, ПСЖ каби клублардан ҳам қизиқиш бор. Леверкузенликлар футболчиси Transfermarkt портали томонидан 130 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!