Ана холос! Тошкентда чемпион бўлган кубалик боксчи қочиб кетди
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг -75 кг вазн тоифасида чемпион бўлган кубалик Йоэнлис Эрнандес кетар чоғида жамоани тарк этгани айтилмоқда.
Гап шундаки, у Панамада тўхташ чоғида жамоадан ажраган.
Эслатиб ўтамиз, кўпгина кубалик боксчилар у ердаги проф боксга ўтиш борасидаги чекловлар сабабли давлатни яширинча тарк этиб кетади.
Хусусан, кўп карра жаҳон чемпиони, Олимпиада чемпиони Энди Круз ҳам Кубадан ноқонуний чиқиб кетгани сабабли терма жамоадан четлатилган ва кейинчалик у Matchroom компанияси билан шартнома имзолаган эди.
Фикрлар