Ана холос! UEFA президенти ЕЧЛ ўйинлари АҚШда ўтказилиши мумкинлигини рад этмади
UEFA президенти Александр Чеферин Европа чемпионлар лигаси ўйинлари Америка Қўшма Штатларида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
"2025 йилги финал Мюнхенда бўлиб ўтади. Ундан кейин вазиятга қараймиз. Асосан, ҳал қилувчи учрашувлар бошқа қитъада ўтказилиши мумкин. Бироқ ҳаммаси кескин ўзгариб кетиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас", - деди президент.
Эслатиб ўтамиз, Чеферин яқинда UEFA президентлигига қайта сайлангани ҳақида хабар бергандик. У 2027 йилга қадар шу лавозимда иш олиб боради. Номзодлар орасида ундан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
Фикрлар