Ана холос: Винисиус “Реал”да қолмоқчи эмас...
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Реал” ўйини тобора очилиб бораётган Винисиус Жуниор билан ҳамкорликни узайтиришни истаяпти.
Бунга бир неча сабаб бор. Биринчидан, ўтган мавсумда 24 ёшли футболчи клуб раҳбариятини жамоага натижа ва фойда келтира олишига ишонтирди.
Иккинчидан, клуб мутасаддилари жамоага Килиан Мбаппе келгани учун Винисиус ўзининг қадри ва аҳамияти пасайган, деб ҳисоблашини хоҳламаяпти.
Учинчидан, “Реал” янги битим орқали Винисиус Жуниорга Саудия Арабистони клубларининг даъво қилишининг олдини олмоқчи.
Бироқ, Relevo нашрининг маълум қилишича, бразилиялик ҳужумчининг ўзи келажагини “Қироллик клуби” билан боғлашга шошилмаяпти. Винисиус Жуниор ўзига қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдираётган бўлса-да, келишувни қабул қилиш бўйича бир тўхтамга келгани йўқ. Унинг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар