Ана холос! Холанд АПЛ гранди билан шартнома имзолашга яқин турибди
BBC журналисти Гилем Балагенинг сўзларига кўра, “Манчестер Сити” “Боруссия” Дортмунднинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олишга яқин турибди.
Манбага кўра, томонлар ҳали ҳам келишувга эришгани йўқ, аммо "шаҳарликлар"нинг таклифи молиявий жиҳатдан энг фойдали ҳисобланади.
Бундан ташқари Холандни “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан ишлаш имконияти ҳам ўзига тортмоқда. Эслатиб ўтамиз, Холандга “Реал” ва “Барселона” ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар бор.
Фикрлар