Ана холос! Хорватиялик ҳимоячида коронавирус борлиги ўйин пайти маълум бўлди

"Бешиктош" марказий ҳимоячиси Домагой Видани ноодатий ҳолатга тушди.

Jutarnji list нашрининг ёзишича, Туркия – Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви пайтида 31 ёшли хорватиялик футболчида коронавирус борлиги маълум бўлган ва у шу пайтнинг ўзида алмаштирилиб, дарҳол карантинга олинган.

Туркия ва Хорватия терма жамоалари учрашуви 3:3 ҳисобида якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!