Ана холос: Ёш теннисчи бир мушт билан рақибини қулатди
Ads
Германиянинг Пидинг шаҳрида ташкил этилган халқаро теннис турнирида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа юз берди.
 
Мусобақада 16 ёшли украиналик Владимир Малахов ва 19 ёшли америкалик Ян Нойбургер-Хигби билан тортишиб қолди. Аввалига украиналик теннисчи рақибини сўкди ва даҳанаки жанг бошланди. Ҳақоратга чидолмаган америкалик спортчи рақибинибир мушт билан қулатди.
 
Кутилмаганда зарба еган Малаховни госпиталга олиб кетишди. Бироқ, бу уни жавобгарликдан озод қилмайди. Украиналик теннисчи ҳақорат учун жавобгарликка тортилса, америкалик йигит рақибини урганига суд қилинади.