Анастасия Потапова Дубайда порламоқда

Россиялик теннисчи Анастасия Потапова "ITF" томонидан Дубай шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи даврасига йўл олди.

Анастасия илк босқичда украиналик Ангелина Калинина билан баҳслашди. Ўйинда 6:7 ҳисобида олдинда бораётган Ангелина номаълум сабабларга кўра, учрашувни давом эттира олмади.

Шу тариқа, иккинчи даврага чиққан Потапова энди бошқа бир украиналик теннисчи Дарья Снигур, ёки бельгиялик Янин Викмайер билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)