Анастасия Севастова мезбон теннисчи олдида ожиз қолди

Латвиялик теннисчи Анастасия Севастова Мельбурн шаҳрида ўтаётган "Australian Open" турнирининг биринчи даврасида сафдан чиқди.

У турнирнинг ушбу босқичида мезбонлар вакили Айла Томляновичга ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энли А.Томлянович учинчи давра йўлланмасини қўлга киритиш учун испаниялик Гарбин Мугуруса ёки америкалик Шелби Рожерс билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!