Анчелотти "BMV" ёки "BBC" триоларини қиёслади
Карло Анчелотти "Реал"нинг икки таркибини қиёслади.
Мадрид клуби бош мураббийи "BMV" (Беллингем, Мбаппе ва Винисиус) ва "BBC" (Бэйл, Бензема, Криштиану) триоларини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Биз бу ҳақда ўз штабимиз билан гаплашдик. Ҳозирги таркибни 2014 йилдагиси билан солиштириш жуда мушкул иш.
Бэйл, Бензема ва Роналдуси бор ҳужум чизиғи шунчаки фантастик ва бошқа даражада эди. Бироқ 10 йил ўтиб ҳам клубда ўзгармаган жиҳат бор. Бу - ўйин сифати", - деди "қаймоқранглилар" устози.
Фикрлар