Анчелотти "Наполи" раҳбариятидан Искони сотиб олишни сўрамоқда

"Наполи" клуби "Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Иско учун курашда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда sport.es хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли испаниялик футболчини шахсан Карло Анчелотти ўз жамоасида кўрмоқчи. Айнан у раҳбариятдан Искони сотиб олишни сўрамоқда. Исконинг ўзи эса Мадридда қолишга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Иско ўз вақтида “Реал”да Анчелотти қўл остида тўп сурган.

Маълумот учун, Иско якунланган мавсум “қироллик клуби”да жами 37та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!