Анчелотти: "Неймарда 6 ой вақт бор!"
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бориши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Неймар жароҳатидан тузалди ва энди формага қайтиши учун олти ой вақти бор. Бразилиядаги турнир тугагач, у бироз дам олади ва кейин турнирлар қайта бошланганида жисмоний тайёргарлигини намойиш этади", деди Анчелотти.
Маълумот учун, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 128 та ўйинда 79 та гол урган ва 59 та голли узатмани амалга оширган. 3 ёшли ҳужумчи анчадан бери "пентакампеонлар" йиғинига чақирув олмади.



Фикрлар