Анчелотти ўрнига Хаби Алонсо келади
Мадриднинг “Реал” клуби Карло Анчелоттининг ўрнига номзод бўлиш борасида бир қарорга келди. Италиялик мутахассис 2023/2024 йилги мавсум якунида “қироллик клуби"ни тарк этади ва Бразилия терма жамоасида ишлашга кетади.
"Caughtoffside" нашри хабарига кўра, "қаймоқранглилар"ни бошқариш учун жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси ва ҳозирда "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо фаворит ҳисобланади. 41 ёшли мутахассис Леверкузен жамоасини 2022 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг "доричилар" билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Реал" Мадрид Ла Лигада вице-чемпион бўлди.
Фикрлар