Анчелотти ўзи ёқтирган ўйинчи учун “Реал” юлдузини “қурбон” қилади

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоага Англия Премьер-лигасида “Челси” шарафини ҳимоя қилаётган машҳур ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни олиб келмоқчи.

Transfer News Live ва Fichajes каби манбаларнинг ёзишича, италиялик мутахассис аргентиналик жаҳон чемпионини олиш учун Орельен Тчуаменини “қурбон” қлишга тайёр.

Мадридликлар бош мураббий талабини бажариш учун франциялик ярим ҳимоячини “Челси”га сотиб юборишни мўлжаллаяпти.

Қизиғи шундаки, 23 ёшли Фернандеснинг амалдаги шартномаси 2032 йилгача туўилган ва бу футболчи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

24 ёшли Орельен Тчуамени эса, аргентиналик ўйинчидан қиммат туради ва франциялик ярим ҳимоячининг нархи 100 миллион евро экани қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!