Анчелотти “Реал”га етишмаётган ўйинчи номини айтди

“Реал”ни Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Карло Анчелотти янги мавсумга ҳам пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Дунёдаги энг қудратли жамоага устозлик қилаётган италиялик мутахассис чемпионат бошланиши олдидан таркиб ҳақида фикр билдирди.

- Бизда ажойиб ўйинчилар жамланган. Ҳар бир позициядаги ўйинчиларимиз юқори маҳорат соҳиби ҳисобланади.

Ёзда жамоага Килиан Мбаппе келиб қўшилди. Лекин бизга барибир Тони Кроос етишмаяпти. Шунга қарамай, унинг ўрнини босадиган имкониятга эгамиз, - деди Карло Анчелотти.

Германиялик ярим ҳимоячи Тони Кроос мавсум якунланганидан кейин бутсаларини михга илишини айтди. Карло Анчелотти анчагани немис футболчисини фикридан қайтармоқчи бўлди. Лекин Кроос терма жамоаси Европа чемпионатини тарк этганидан кейин футболдан кетганини эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!