
Анчелотти Винисиуснинг жамоани тарк этиши ҳақида хабарларга ўз муносабатини билдирди
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Осасуна"га қарши баҳсдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис Винисиус Жуниорнинг келажаги ва бир неча футболчиларнинг ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Асенсио яна асосий таркибдан жой оладими? Эртанги беллашувда аниқ бошланувчилар йўқ. Раул сўнгги кунларда мени жуда ҳайратда қолдирди. У ҳар бир ўйинда асосий таркибдан жой олиш учун бошқалар билан курашишга тайёр.
Мен Винисиус ва Саудия Арабистони мавзусидан тўғриси чарчадим. Мен уни бу эрда бахтли эканлигини кўрмоқдаман. Бундан ташқари, биз ҳам у билан жуда хурсандмиз.
Шуни ҳам таъкидлашим керак, Винисиус “Манчестер Сити”га қарши учрашувда катта босим остида эди ва якунда ҳал қилувчи роль ўйнади. Уларнинг баннери бразилиялик юлдузга жуда катта мотивация ҳам берди.
Жуд Беллингем улкан характерга эга. У жуда ёш ва шу клуб етакчиларидан бирига айланиш учун барча фазилатларга эга. Келгуси йилларда бу биз учун жуда муҳим ҳисобланади.
Ўнг қанот ҳимояда ким ҳаракат қилади? Ҳозирги кунда Вальверде Лукас қайтгунича ўйнашда давом этади. Федерико жамоамизга катта ҳисса қўшмоқда, менга унинг “Сити”га қарши ўйини ёқди. У эртага яна шу позицияда ўйнайди.
Кетма-кет икки марта Ла Лигада ғалаба қозониш қийинми? Буни айтиш қийин, лекин рақобат жуда юқори. "Атлетико" ёки "Барселона" каби жамоалар борки, улар жуда кучли, улар ҳар йили чемпионлик учун курашадилар. Рақобат туфайли бу муваффақиятни такрорлаш осон эмас. Шу билан бирга, жамоада мотивация бор, бу пешқадамликни сақлаб қолиш учун имкониятдир.
Бундан ташқари, сешанба куни Рюдигер, Алаба ва Лукас Васкес яна сафимизга қайтади" - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар