"Андижон" - "Нефтчи" учрашуви ОКМК - "Навбаҳор" ўйинини ортда қолдирди
7 апрель – 10 апрель кунлари Суперлигада 5-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди.
Ўтган тур “Сурхон”дан енгилган “Бухоро” бу гал “Бунёдкор”га 3 очко улашди. Улуғбек Бақоев Бухорога қайтишини салбий натижа билан бошлади. “Олимпик” водийдан ғалаба билан қайтди. Жиззахдаги янги мураббийлар дуэлида кучлар тенг келди. “Нефтчи” ишонч билан одимлашда давом этмоқда. ОКМК кутилмаганда “Навбаҳор”дан устун келди. “Насаф” қийин кечган баҳсда муваффақиятга эришди. “Пахтакор” ўз уйида қийинчиликсиз зафар қучди.
Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.
5-турда стадионларимизга жами 26939 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 3848ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Фарғонада. “Бобур” аренанинг майсаси янгиланаётгани боис “Андижон” уй ўйинларини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказмоқда. Шу боис 5-тур “Нефтчи” ўз уйида меҳмон бўлди. Водий дербисини 8450 томошабин стадиондан кузатди.
Турнинг марказий баҳси ОКМК – “Навбаҳор” қарама-қаршилигини 3745 ишқибоз аренадан томоша қилди. Олмалиқдаги стадион майсаси янгиланаётгани учун Миржалол Қосимов жамоаси уй ўйинларини “Жар”да ўтказмоқда.
Энг кам томошабин Тошкентда. “Пахтакор”нинг “Қизилқум”га қарши беллашувига 1010 киши келди.
Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):
“Андижон” - “Нефтчи” 0:2. 8450 томошабин
“Бухоро” - “Бунёдкор” 0:2. 8153 томошабин
ОКМК - “Навбаҳор” 2:1. 3745 томошабин
“Турон” - “Олимпик” 0:1. 2311 томошабин
“Насаф” - “Сурхон” 3:2. 2218 томошабин
“Сўғдиёна” - “Металлург” 2:2. 1052 томошабин
“Пахтакор” - “Қизилқум” 3:1. 1010 томошабин
Фикрлар