
"Андижон" бош директори қуръа ҳақида нима дейди?
Маълумки, 2025 йилги чемпионат учун қуръа ташланди ва унга кўра «Андижон» янги мавсумни сафарда «Қўқон-1912»га қарши беллашув билан бошлайдиган бўлди. Кейин эса «Насаф»ни қабул қилади.
Мазкур қуръа хусусида «Андижон» клуби бош директори Элбек Саматов клуб матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:
“Қуръа одатдагидек ўтди. Ҳеч қандай ажабланарли нарса бўлгани йўқ. Ўтган йили ҳам айтганман, дастлабки 4-5 та турда фаворитлар бўлмайди. Ҳаммада имконият тенг бўлади.
Менинг фикримча, мавсум бошида ҳар қандай жамоа бир хил савияда бўлади. Бошида «Насаф», «Пахтакор» каби кучли клубларга қарши ўйнаш бир томондан қулай. Масалан, икки йил олдин ҳам чемпионатни Қаршида «Насаф» билан ўйиндан бошлаганмиз ва ғалаба қозонганмиз. Ўтган йили эса сафарда ОКМКга қарши ўйнаб, дуранг натижа қайд этганмиз. Қуръа ўзимиз кутган даражада ўтди”.
Фикрлар