"Андижон" бош мураббийи, "Сўғдиёна" легионери ва "Локо" юлдузи жазоланди - ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари билан танишинг

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Сурхон” — “Пахтакор”

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Сурхон” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳсда меҳмонлар футболчиси Луис Мигель захирага олинганидан сўнг тўп берувчи болалардан тўпни олиб қўйиб, вақт чўзишга ҳаракат қилди. Бу иши орқали оммавий тартибсизлик келиб чиқишига сабаб бўлди.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Луис Мигелга (“Сурхон”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Насаф” — “Сўғдиёна”

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган яна бир учрашув — “Насаф” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+2-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Лука Чермель сариқ карточка билан огоҳлантирилганидан сўнг унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун майдонга чиққан жамоа шифокорининг тиббий сумкасини тепиб юборган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Лука Чермелга (“Сўғдиёна”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Қўқон-1912” — “Локомотив”

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 68-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Жасурбек Жалолиддинов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасурбек Жалолиддиновга (“Локомотив”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Динамо” — “Металлург”

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Динамо” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+3-дақиқасида меҳмонлар вакили Акмал Ортиқов биринчи ёрдамчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Акмал Ортиқовга (“Металлург”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Қизилқум” — “Насаф”

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 65-дақиқасида мезбонлар футболчиси Бобурбек Йўлдошев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бобурбек Йўлдошевга (“Қизилқум”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Динамо” — “Металлург”

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Динамо” — “Металлург” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90+3-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Эркин Байдуллаев рақибига қарата атайлаб тўпни тепиб, оммавий тартибсизлик келтириб чиқаргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Эркин Байдуллаевга (“Динамо”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига

“Шўртан” — “Янгиер қурувчи”

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Шўртан” — “Янгиер қурувчи” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 52-дақиқасида “Янгиер қурувчи” футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдураҳмон Абдулҳақовга (“Янгиер қурувчи”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Янгиер қурувчи” — “Зомин бўрилари”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Янгиер қурувчи” — “Зомин бўрилари” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 24-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Элдор Каримов боши билан рақиб ўйинчисининг бел қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элдор Каримовга (“Зомин бўрилари”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм” — “Андижон”

Про лиганинг 22-туридан ўрин олган “Хоразм” — “Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 90-дақиқасида меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Виктор Кумиковга (“Андижон”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бухоро” — “Хоразм”

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Хоразм” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 13-дақиқасида мезбонлар футболчиси Миржалол Жумаев оёғининг таг қисми билан рақибининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Миржалол Жумаевга (“Бухоро”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Биринчи лига

“Дўстлик Тошкент” — “Дўстлик Олтиариқ”

Биринчи лига 22-туридан ўрин олган “Дўстлик Тошкент” — “Дўстлик Олтиариқ” учрашувининг 61-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Ғиёсжон Турсунов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, 90+1-дақиқада “Дўстлик Олтиариқ”нинг яна бир футболчиси Иқболжон Бобохонов ҳам бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва тажовузкор хатти-ҳаракатлар қилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Дўстлик Олтиариқ” клуби футболчилари Ғиёсжон Турсуновга нисбатан 3 та ўйинга, Иқболжон Бобохоновга нисбатан эса 5 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Юниред” — “Қизилқум фарм”

Биринчи лиганинг 23-туридан ўрин олган “Юниред” — “Қизилқум фарм” учрашувининг 90+3-дақиқасида мезбонлар футболчиси Муроджон Шамсиддинов рақиб футболчисининг қорин қисмига тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муроджон Шамсиддиновга (“Юниред”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

U21 чемпионати

“Локомотив” — “Олимпик”

U21 чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Локомотив” — “Олимпик” баҳсининг 90+3-дақиқасида мезбонлар футболчиси Отабек Туробов рақиб футболчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Туробовга (“Локомотив”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари”

U21 чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари” баҳсининг 82-дақиқасида мезбонлар футболчиси Машҳуржон Муҳаммаджонов бош қисми билан рақиб футболчисига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Машҳуржон Муҳаммаджоновга (“Нефтчи”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Қизилқум” — “Насаф”

U21 чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Насаф” баҳсининг 90+1-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Шерали Расулов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шерали Расуловга (“Насаф”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

U19 чемпионати

“Сурхон” — “Қўқон-1912”

U19 чемпионатининг 22-тури доирасидаги “Сурхон” — “Қўқон-1912” баҳсининг 65-дақиқасида мезбонлар футболчиси Асилбек Жумаев ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Жумаевга (“Сурхон”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

“Машъал” — “Янгиер қурувчи”

U19 чемпионатининг 21-тури доирасидаги “Машъал” — “Янгиер қурувчи” баҳсининг 36-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Аслиддин Исмоилов учрашув тўхтатилган вақтда рақибига зарба берган ҳамда майдондан четлаштирилган. Учрашув якунланганидан кейин “Машъал” футболчиси Дилшод Дадажонов рақиби Асилбек Умирзоқов шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган. Бош ҳакам бу вазиятда унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатган. Шунингдек, мазкур ҳолатда Асилбек Умирзоқов майдонга тушиб рақиб футболчиси Дилшод Дадажоновнинг кўкрак қисмига қўли билан зарба берган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Янгиер қурувчи” вакиллари Аслиддин Смоиловга нисбатан 3 та, Асилбек Умирзоқовга нисбатан эса 4 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, “Машъал” вакили Дилшод Дадажонов ҳам 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Аёллар футболи. Олий лига

“Металлург-W” — “Қизилқум-W”

Ўзбекистон аёллар Олий лигасининг 19-туридан ўрин олган “Металлург-W” — “Қизилқум-W” учрашувининг 88-дақиқасида мезбонлар футболчиси Дурдона Алиева учрашув тўхтатилган вақтда рақибини тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дурдона Алиевага (“Металлург-W”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги

“Сўғдиёна-W” — “Севинч”

Ўзбекистон кубогининг 1/2 финали доирасидаги “Сўғдиёна-W” — “Севинч” учрашувининг 37-дақиқасида иккала жамоа бош мураббийи Шерали Бобоқулов ва Козим Валиев ўзларини тажовузкор тутган ҳолда бир-бирининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шерали Бобоқулов (“Сўғдиёна-W”) ва Козим Валиевнинг (“Севинч”) ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!