"Андижон" энди Игорь Голбанни ўз сафига қўшиб олди

  • 4 декабрь, 19:21
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Андижон" селекция жараёнидаги навбатдаги трансферни амалга оширилди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, бу йилги чемпионатни “Насаф” сафида якунлаган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан 2026 йилги мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.

Тажрибали иҳимоячи 1990 йилнинг 31 июль куни Россиянинг Сочи шаҳрида туғилган. Фаолиятини табиийки Россия чемпионатида бошлаган. Жумладан, “Жемчужина”, “Сочи”, “Локомотив”, “Шинник”, “Химки”, Чехиянинг “Сигма” клубларида ўйнаган. 2015 йилда Ўзбекистонга келган. Шу вақт давомида юртимизда “Қўқон-1912”, “Навбаҳор” ва “Насаф” жамоаларида тўп сурган. Ўтган йили мамлакат чемпионига айланган ва у икки марта Суперкубокни ҳам қўлга киритган.

Голбан Суперлигада умумий ҳисобда 420 та ўйинда майдонга тушган ва 27 та гол уриб, 8 та голли пас берган.Ўзбекистон Кубогида эса 30 та баҳсда қатнашган.

Бунгача "Андижон" Ашортиа ва Болтабоевнинг трансферини эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!