“Андижон” етакчиликни “Навбаҳор”дан тортиб олди

28-31 март кунлари Суперлигада 4-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди.

Лигага қайтган “Динамо” жуда қийин тақвимга дуч келганди. Вадим Абрамов шогирдлари ниҳоят 4-турда иродали ўйин намойиш этиб, илк ғалабасини қўлга киритди.

Миржалол Қосимов ўзи учун яхши таниш бўлган “Бунёдкор”ни таслим этди. “Қалдирғочлар” янги бош мураббий билан дастлабки баҳсда мағлубиятга учради. Шу кунга белгиланган “Қизилқум” – “Локомотив” беллашуви ўйинга мос тарзда нурсиз дуранг билан якунланди.

“Андижон” нафақат мухлислик борасида, балки ўйин томонлама ҳам “Насаф”га қаршилик кўрсатди. “Бургутлар” ажойиб тўқнашувда очко олишди. “Пахтакор” яна мағлубиятга учради. Тошкентликлар ўз майдонида “Сўғдиёна”дан енгилди.

“Сурхон” Наманганда 2 та гол уриб, муваффақиятга эришишига бир тайм камлик қилди. Футбол 90 дақиқа эканлигини “Навбаҳор” кўрсатиб қўйди. “Олимпик” терма жамоанинг саралаш босқичига яхши кайфиятда йўл олмоқда. Тимур Кападзе шогирдлари Суперлига етакчиси бўлиб турган “Нефтчи”ни ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада мағлубиятга учратди.

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

2-турда стадионларимизга жами 29813 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 4259ни ташкил қилади.

“Андижон” – “Насаф” ўртасидаги турнинг марказий ўйини шубҳасиз мухлислар борасида биринчи бўлди. Ушбу баҳсга 14861 ишқибоз келди.

Илк турданоқ томошабинлар статистикаси бўйича етакчиликни қўлга олган “Навбаҳор” бу гал ўз ўрнини қўшниси “Андижон”га бўшатиб берди. Наманганликларнинг “Сурхон” билан ўйинига 9857 ишқибоз ташриф буюрди. Шуни қайд этиш керакки, беллашувга кириш бепул қилиб қўйилганди. Аммо аренада 10 000га яқин одам бор эди.

Энг кам томошабин Қаршида. “Қизилқум” стадионидаги таъмирлаш ишлари сабаб ўз ўйинларини Қаршидаги “Марказий” стадионда ўтказмоқда. Навоийликларнинг “Локомотив”га қарши ўйинига 429 та одам келди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Андижон” – “Насаф” 1:1. 14861 томошабин

“Навбаҳор” – “Сурхон” 2:2. 9857 томошабин

“Олимпик” – “Нефтчи” 1:0. 2344 томошабин

“Динамо” – “Металлург” 2:1. 921 томошабин

ОКМК – “Бунёдкор” 1:0. 845 томошабин

“Пахтакор” – “Сўғдиёна” 2:3. 556 томошабин

“Қизилқум” – “Локомотив” 0:0. 429 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
hojiakbar abdulboqiyev
05/04/2024 17:26
neftchi paxtakor andijon nasaf kelsin mexmon bolib stadionimizga muhlislar sig'masligi aniq
hojiakbar abdulboqiyev
05/04/2024 17:24
brinchidan ramazon namanganda odamlar taravoh namoziga chiqishadi ikkinchidan biz chempionlikka davogar jamoa bilan emas surxon bilan o'ynadik shuni hisobga olib qoying hurmatli jurnalist va andijon muhlislari
Axrorbek Abduxolikov
08/04/2024 17:08
andijonda ham tarovehga chiqadi faqat namanganlilar chiqadi deb oylodizmi
&
Дядя ПИТЕР.!
01/04/2024 16:30
Андижон агар шу кетишта ютиб турса
СТАДИОН СИГНАЛ ИДУНА ПАРК Йуге БОБУР АРЕНА МУХЛИСЛАР УЧУН ТОРЛИК КИЛИБ КОЛАДИ-ёввввввв