"Андижон" футболчиси энди Беларусь чемпионатида тўп суради!

“Андижон” жамоасининг иқтидорли ўйинчиларидан бири Дониёр Абдуманноповга охирги пайтларда таклифлар кўп эди. Айниқса, хориж клубларидан унга яхшигина қизиқишлар бўлаётганди. Ниҳоят, футболчи ўзи учун энг маъқул вариантни танлади.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Дониёр Абдуманнопов фаолиятини Беларусь чемпионатида давом эттиради. Шу тариқа, у “Андижон”ни тарк этди. Футболчи эндиликда “Энергетик-БГУ” жамоасида тўп суради. Келишув эса мавсум охиригача мўлжалланган.

дониёр_1

Хабарингиз бор, айни пайтда ушбу жамоада икки нафар ҳамюртимиз – Шахзод Убайдуллаев билан Бобур Абдуҳолиқов тўп суряпти. Демак, энди ушбу клубдаги ўзбекистонлик футболчилар сони учтага етди.

Дониёр Абдуманнопов ортда қолган 12 та ўйиннинг барчасида “Андижон” таркибида майдонга тушди ва 1 та гол урди. 21 ёшли ярим ҳимоячининг кетиши эса албатта “Андижон” учун навбатдаги жиддий йўқотишга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!