"Андижон" футболчиси: "Тўпга илк тегинишимдаёқ гол ураман деб кутмагандим"

“Андижон” ҳамда “Хоразм” (3:1) жамоалари ўртасидаги учрашувда охирги гол иқтидорли ҳужумчи Маликшоҳ Расуловнинг ҳисобига ёзилди. У қўшимча дақиқада захирадан майдонга тушибоқ гол урди. Футболчи ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Захирадан майдонга тушибоқ тўпга биринчи тегинишингизда чиройли гол урдингиз. Буни ўзингиз ҳам кутмагандингизми?

- Захирадан майдонга тушаётганимда гол уришга ниятим бор эди. Лекин, тўғри, тўпга илк тегинишимдаёқ гол ураман деб кутмагандим.

- Бош мураббий Виктор Кумиков сизга қандай кўрсатма берганди?

- Жамоага ёрдам беришимни ва имконият бўлиши билан фойдаланишимни тушунтирди.

- Ўйиндаги ва ўйиндан кейинги муҳит ҳақида фикрингиз қандай?

- Ўйинга яхши қўшилдим, деб ўйлайман. Ўйиндан кейинги муҳит биз кутганимиздан ҳам кўра зўр бўлди. Бундай вазиятларни, бундай онларни биз мавсум давомида меҳнат қилиб кутгандик.

- Про лига Кубогини кўтарганингизда нимани ҳис қилдингиз?

- Биласизми, Кубокни кўтарганимда ҳаётимдаги энг бахтли онлар эди. Мухлисларимизга бизни зўр тарзда қўллаб-қувватлагани учун катта раҳмат. Шунингдек, клуб раҳбариятига ва жамоадошларимдан ҳам миннатдорман.

- Голингизни Мбаппе услубида нишонладингиз. У кумирингизми?

- Ҳаёлимга голни шунақа нишонлаш келди.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!