"Андижон" гол урмас ҳужумчиси билан хайрлашди

Бахтиёр Ҳамидуллаев “Андижон” бош мураббийига тайинланганидан кейин асосий эътиборини маҳаллий ёшларга қарата бошлади. Натижада Суперлигада бир қатор андижонлик ёшлар дебют ўйинларини ўтказаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Шу боис, асосий таркибда у қадар фойдаси тегмаётган ўйинчиларга жавоб берилмоқда. Жумладан, Тимур Усмонов билан ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди. Чунки у мавсум бошидан бери ҳужумчи бўлишига қарамасдан бирорта ҳам гол ура олгани йўқ.

Мураббийлар янги етишиб чиқаётган маҳаллий ҳужумчиларга ишонч билдирмоқда. Бундан олдин эса, легионер ҳужумчи Артём Литвяковга ҳам жавоб беришганди, чунки у ҳам гол ура олмай келаётганди. Айтиш керакки, “Андижон” клуби охирги учта турдан бери мағлубиятга учрагани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!