"Андижон" икки нафар легионери билан хайрлашди

Chery Tigo 7 PRO

Тез орада иккинчи даврага тайёргарлик кўрадиган “Андижон”да айни пайтда селекция ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Айни пайтда ёзги трансфер ойнаси очиқ ҳолатда бўлгани сабабли жамоа таркибида айрим ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан, “Андижон” билан хайрлашаётган айрим футболчилар бор.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирча клубни икки нафар ўйинчи расман тарк этди: Булар – черногориялик Армин Бошняк ва грузиялик Нодари Кавтарадзе.

Ярим ҳимоячи Кавтардазе ўтган йили “Андижон” сафига қўшилган бўлиб, чемпионатда 11 та, Кубокда 2 та ўйинда иштирок этган. Кейин эса жиддий жароҳат олиб даволанишига тўғри келди. Икки томон ўзаро келишган ҳолатда шартомани бекор қилдилар.

Яна бир ярим ҳимоячи Бошняк ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг иккиннчи ярмида “Андижон”га қўшилганди. Яқинда эса у билан тузилган шартнома якунига етди. Ўтган вақт давомида Армин Суперлигада жами 21 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3 та ўйинда қанташиб, 1 бор гол муаллифига айланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!