"Андижон" клуби футболчиси жиддий можарога аралашди

Супелиганинг 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда бир-биридан қизиқарли  беллашувлар билан бир қаторда нохуш бир вазият ҳам вужудга келди. "Андижон" клуби футболчиси Марлен Чобанов мазкур воқеанинг бош антиқахрамонига айланди. Ўтган якшанба куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган "Бунёдкор" ва "Андижон" клублари ўртасидаги баҳсда футболчи ва Миллий гвардия ходимлари ўртасида келишмовчилик юзага чиқди. Ташкилотнинг матбуот хизмати мазкур холат бўйича батафсил маълумот берди. 

"Жорий йилнинг 11 август куни Чилонзор тумани Бунёдкор стадионида "Бунёдкор-Андижон" жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди. Андижон футбол клуби аъзоси Mарлен Ч. стадионнинг VIP бўлимида ўйинни томоша қилган. Учрашув якунланганидан сўнг, соат 22:05 да футболчи VIP бўлими орқали ичкарига киришга уринган. Махсус рухсатномага (бейджик) эга бўлмаган фуқародан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганлигини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган. Аммо фуқаро Марлен Ч. ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Ҳурматли футбол мухлислари, ўйин давомида Сизлардан, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари ҳамда стадион маъмурияти талабларини бажаришингизни сўраб қоламиз. Фақат шундагина сизнинг хавфсизлигингиз таъминланиши мумкин" -
дея ёзди ташкилот машкилот. 

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Андижон беллашуви мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
15/08/2024 10:33
"... ... шундагина сизнинг хавфсизлигингиз таъминланиши мумкин" - дея ёзди ташкилот машкилот.