"Андижон" клубига Про лига Кубоги тантанали равишда топширилган ўйиндан фотогалерея
"Андижон" клуби про лиганинг 27-турида "Хоразм"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур учрашувдан сўнг тақдирлаш маросимлари ўтказилди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев шахсан иштирок этдилар.
Аввалига "Андижон" U-19 жамоасини Ўзбекистон U-19 биринчилигида фахрли 3-ўринни қўлга киритгани эвазига медаллар топширилди. Сўнгра, про лига ғолиблигига сазовор бўлган Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" клуби аъзоларига ҳам медаллар топширилди. Охирида эса вилоят ҳокими ва ЎзПФЛ бош директори жамоа сардори Илдар Маматказинга Кубокни тантанали равишда топширди.
Фикрлар