"Андижон" ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон U21 термасини мағлуб этди
Тошкентда тайёргарлик жараёнини ўтказаётган “Андижон” жамоаси бугун Ўзбекистон U20 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Терма жамоалар марказининг ёпиқ манежида ўтказилган баҳсда “Бургутлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса Муҳаммадали Усмонов, Бекзод Сулаймонов ва Бектемир Абдуманнонов рақиб дарвозасини ишғол қилдилар.
Шунингдек, терма жамоа сафида “Андижон”дан жалб қилинган Саидумархон Саиднуруллаев ва Шохжаҳон Ёрқинбоев ҳам беллашувда иштирок этдилар.
Шу тариқа, “Андижон”нинг ОЧЛ 2 доирасида Қатарда “Ал-Аҳли”га қарши муҳим ўйини учун тайёргарлик режа асосида давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” - “Андижон” учрашуви 24 декабрь куни Доҳада бўлиб ўтади.



Фикрлар