"Андижон" раҳбариятида ўзгариш бўлди

"Андижон" раҳбариятида ўзгариш амалга оширилди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

"Бунгача клуб бош директори сифатида фаолият юритган Элбек Саматовнинг спорт директори лавозимига тайинлангани муносабати билан унинг ўрнига “Андижон” ПФК бош директори сифатида Зиёд Шуҳратович Машрапов тайинланганини маълум қиламиз.

Зиёд Шуҳратович 1988-йилнинг 11 май санасида Андижон шаҳрида таваллуд топган. 

Маълумот учун, Зиёд Шуҳртарович бунга қадар Андижонда “Асакабанк”, “МакрофармАндижон МЧЖ” корхоналарининг бошқарув тизимларида фаолият олиб борган. Ҳозирги кунда эса “МЕД СИТИ” сиҳатгоҳи раҳбари.

Зиёд Шуҳратович “Андижон” клубига бефарқ эмас ва доим жамоа учун жон куйдириб, қоъллаб-қувватлаб келган тадбиркорлардан ҳисобланади. 

Айтиш лозимки, ўз вақтида жамоа аъзолари муҳташам “МЕД СИТИ” сиҳатгоҳидан қароргоҳ сифатида ҳам фойдаланиб келишган.

Биз Зиёд Машраповга “Андижон” клуби бош директори лавомизда улкан муваффақият тилаймиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!