“Андижон” ва “Навбаҳор” ўртасидаги дерби бошқа ўйинлардан катта фарқ билан олдинда

22-24 сентябрь кунлари Суперлигада 19-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди.

19-турда иккита ўйин ўтказилмади. Олимпия терма жамоамиз Хитойдаги Осиё ўйинларида қатнашаётгани учун “Олимпик”нинг ўйини 10 ноябрга қолдирилди. “Турон” - “Нефтчи” ўртасидаги Фарғона вилояти дербиси Қозондаги тадбир туфайли 9 ноябрга сурилди.

17

ФИФА кунлари ва Осиё Чемпионлар лигасида қатнашган футболчилари бор клублар салбий натижалар қайд этди. “Навбаҳор” водий дербисида “Андижон”га охирги дақиқаларда имкониятни бой берди. “Насаф” кутилмаганда “Бунёдкор”дан енгилди. “Пахтакор” пенальти эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.

“Сурхон” кўп дам олиб юборди шекилли, очко кўпроқ зарур бўлган “Қизилқум” 3 очкони илиб кетди. “Металлург” эса Тошкент вилояти қарама-қаршилигида яна ОКМКни доғда қолдирди.

IMG_0186

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

19-турда стадионларимизга жами 25756 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 5151ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Андижонда. “Андижон” - “Навбаҳор” ўртасидаги ўйинни 15231 томошабин аренадан кузатди. Бу ўйиннинг аҳамияти анча юқори эди. Чунки Андижонга яқиндагина шов-шув кўтарган “Навбаҳор” келганди. Шу боис стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрди.

“Насаф” - “Бунёдкор” ўртасидаги турнинг марказий учрашувларидан бирига 4905 ишқибоз ташриф буюрди. Жамоаларнинг ўзаро ҳисоб-китоби бор эди. Аммо якунда “қалдирғочлар” пайт пойлаб охирги дақиқаларга яқин гол уриб, ортга ғалаба билан қайтишни уддалади. Ваҳоланки, Рўзиқул Бердиев жамоаси ОЧЛдаги ғалабадан яхши кайфиятда экани сабаб учрашувни ижобий натижа билан якунлаши кутилганди. Бироқ…

photo_2022-08-12_21-55-02

Кўплаб қизиқиш ва воқеаларга сабаб бўлган “Сўғдиёна” - “Пахтакор” беллашувини 2594 ишқибоз кузатди холос. Иван Бошкович яхши жамоа шакллантираётган бир паллада унга мухлислар томонидан жавоб ҳам бўлиши керак, назаримизда.

Энг кам томошабин пойтахтда. Тошкентнинг “ўгай” клуби “Сурхон”нинг “Қизилқум”га қарши учрашувига 681 киши стадионга келди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

“Андижон” - “Навбаҳор” 2:1. 15231

“Насаф” - “Бунёдкор” 0:1. 4905

“Сўғдиёна” - “Пахтакор” 1:1. 2594

ОКМК - “Металлург” 2:4. 2345

“Сурхон” - “Қизилқум” 1:2. 681 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
26/09/2023 08:40
Андижон га омад