"Андижон" ва ПФЛ ўртасида муаммо борми? Диёр Имомхўжаев бу саволга жавоб берди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги канали орқали "Андижон" ва ПФЛ ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди.
"Андижон ва ЎзПФЛ ўртасида муаммо? Биз клубга катта ёрдам бериб келаётган Журъатбек Қувватов билан доим алоқадамиз, ўтган вақт давомида келишиб ишладик ҳам. Муаммо эса буткул бошқа тарафда. Умуман вилоятнинг асосий муаммоси нима эканлигини бизнингча бугун ҳамма билади. Афсуски, баъзида бундан футбол жабр кўриши мумкин", - деб ёзди ПФЛ бош директори.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" 5 та турдан сўнг Про-лига мусобақа жадвалида 8 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар