Андижон вилоят футбол ассоциацияси 3-лига беллашувларини бошлашга тайёр

Биринчиликда 22 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
 
Ҳар бир тумандан энг камида биттадан футбол клубининг борлиги эътиборга молик. Мазкур биринчиликда ғолиб чиққан жамоа "В" Про-лигасида тўп суриш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун ўша жамоа нафақат Андижонда етакчи эканлигини исботлаши, балки лицензиялашнинг минимал талабларига ҳам жавоб бериши керак. 
 
Ўтган йил якунларига кўра "Rash-Milk" жамоаси мусобақада ғолиб бўлганди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур клубни имтиёзли йўлланма билан "В" Про-лигага қўйган. Яъни, клуб 31 октябрга қадар стадионидаги камчиликларни бартараф этиши керак бўлади. 
 
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Андижон биринчилигини кузатиб боради. Бу келаси мавсумда Про-лигага чиқиши мумкин бўлган жамоаларни яқинроқ ўрганиб бориш имкониятини беради.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!