Андижон вилоятида "Келажагимиз умидлари" болалар фестивали ўтказилди

Андижон вилоятида ўтказилган фестивалда умумтаълим мактабларнинг 3-4 синф иборат 200 нафар болалар иштирок этишди. Фестивал Андижон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди.

Фестиваллар ташкил этишдан мақсад болажонларни футболга жалб қилиш, мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва умумтаълим мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни танлаб олиб, футбол мактабларига тавсия қилишдан иборат.

Тадбир сўнггида тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси Футболни ривожлантириш департаменти мутахассиси Жаҳонгир Амиржонов, вилоят футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, вилоят футбол академияси директори Насибулло Мадраҳимов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Отабек Тошпулатов иштирок этиб, болажонларга турли совғалар ва сертификатлар топширишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!