"Андижон" янги легионер билан музокара ўтказмоқда

“Андижон” клуби таркибни кучайтириш учун легионерлардан ҳам фойдаланишни мўлжаллаб турибди. Бу борада айримлари билан ҳам музокаралар олиб бориляпти.

Sports.uz маълумотига кўра, “Андижон” клуби Қирғизистон терма жамоаси етакчиларидан бири, асли германиялик бўлган Эдгар Бернхардтга қизиқиш билан қарамоқда. Ҳозирда томонлар музокара олиб бормоқда, агар ҳаммаси ижобий ҳал бўлса, ушбу ярим ҳимоячи янги мавсумни “Андижон” сафида ўтказади.

эдгар1

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 35 ёшли Бернхардт 2019 йили БАА майдонларида ўтказилган Осиё кубогида Қирғизистон терма жамоаси таркибида тўп сурган. Фаолияти давомида эса, у Германия, Нидерландия, Финляндия, Польша, Таиланд, Малайзия, Уммон, Бангладеш чемпионатларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirali Hcerali
26/01/2021 09:45
Тажрибали футболчи Андижонга сув ва х,аво каби керак битта дарвозабон хам керак